“Навоиазот” секин эрувчи хлор технологиясини ишлаб чиқди

Дата: 16:45, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – “Навоиазот” корхонасида секин эрувчи хлор таблеткаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган технология ва тажриба саноат синов қурилмаси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзкимесаноат” ДАК хабар қилишларича, янги технология ичимлик суви, сув ҳавзалари сувлари, бассейнлар юқори қатламлари сувлари, сув сақлаш идишларини зарарсизлантириш, ёрдамчи бинолар юзалари, санитар-техник ускуналар, йиғим материаллари юзасини тозалашга мўлжалланган.

Бундан ташқари, янги усул мева-сабзовотлар, ошхона музи ишлаб чиқаришга мўлжалланган сувни зарарсизлантиришга мўлжалланган.

Маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ҳозирда тегишли меъёрий ҳужжатлар ва тавсияномалар тайёрлаш устида иш олиб борилаётган ҳам хабар қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: