"Навоий" ЭИҲ бир қатор хорижий ОАВ мухбирларига тақдим этилди

Дата: 11:31, 21-06-2019.

Тошкент. 21 июнь. ЎзТАГ - "Навоий" Эркин иқтисодий ҳудуди (ЭИҲ) Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Туркия ОАВ мухбирларига тақдим этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"20 июнь куни Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Туркия оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналистлар гуруҳи "Навоий" Эркин иқтисодий ҳудуди фаолияти билан танишди, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 2019 йил 1 июнь куни ЭИҲда 44 та тадбиркорлик субъекти томонидан 191,2 млн долларлик инвестициялар жалб этилди, жумладан, умумий қиймати 170,9 млн. доллар бўлган 32 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди.

"Журналистлар иқтисодий ҳудудда фаолият юритаётган «Hayat Power Cable Systems» ва «Green line profile» алюминий профилларидан кенг кўламдаги юқори вольтли кабеллар ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишиб, ушбу компанияларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олдилар", – дейилади хабарда.

Шунингдек, "Навоий" ЭИҲ дирекцияси биносида вилоят ҳокимлиги, иқтисодий ҳудуд раҳбарияти, халқаро интермодал логистика маркази, божхона ва солиқ хизматлари вакиллари иштирокида хорижий журналистлар учун интерактив сессия бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Навоий"ЭИҲ 2008 йилда ташкил этилган, 2019 йил 15 май куни эса Ўзбекистон Президентининг "Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияли, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зонани аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан ЭИҲи Навоий вилояти чегараларига кенгайтирилди.

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: