“Навоий” ЭИСҲда газобаллон ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда

Дата: 10:11, 12-02-2015.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси ва Жанубий Кореянинг “NK” компанияси вакиллари орасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув доирасида томонлар “Навоий” ЭИСҲда газобаллон ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги корхона ташкил этиш, шунингдек, ушбу ускуналарни Ўзбекистон ҳудудларида автомобилларга ўрнатиш бўйича сервис марказлари ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Янги лойиҳалар мамлакатда ўзида газобаллон ускуналар ишлаб чиқариш, ўрнатиш, синаб кўриш ва газобаллон ускуналарига газ қуйишнинг энг янги “Total Gaz Solution” тизимини жорий этишга имкон беради”, – деб таъкидлашди “Ўзбекнефтегаз” МХК матбуот хизматида.

Корейс томони маълумотларига кўра, мамлакатда 10та ана шундай сервис марказларини қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $7,5 млндан ошиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: