“Навоий” ЭИСҲ Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши эркин иқтисодий ҳудуд деб топилди

Дата: 16:55, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – fDi Magazine журнали таҳририяти томонидан ташкил этилган энг яхши ЭИҲ халқаро конкурси натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги “Навоий” ЭИСҲ Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши эркин иқтисодий ҳудуд деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Навоий” ЭИСҲ матбуот хизмати маълумотларига кўра, шунингдек, у “Осиёдаги энг яхши эркин иқтисодий ҳудуд” ва “Кичик ва ўрта бизнесни жалб қилиш бўйича Осиёдаги энг яхши эркин иқтисодий ҳудуд” номинацияларида ҳам иккинчи ўринни эгаллади.

 Бундан ташқари, “Навоий” ЭИСҲ “Модернизациялашган инфраструктура” ва “Янги инвестициялар” йўналишларида ҳам юқори баҳоларга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистонда учта эркин иқтисодий ҳудуд фаолият юритмоқда. Булар Навоий” ЭИСҲ, “Жиззах” ЭИСҲ ва “Ангрен” ЭИҲдир. Яқинда  Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятининг Ургут туманига ташрифи доирасида ушбу туман ҳудудида ҳам яна бир эркин иқтисодий ҳудуд ташкил қилишни таклиф қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: