“Навоий” ЭСИҲ 13 корхонасида 700 мутахассис иш билан таъминланди

Дата: 17:27, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – “Навоий” Эркин саноат иқтисодий ҳудудидаги (ЭСИҲ) 13 корхонасида 700 мутахассис иш билан таъминланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган учрашув чоғда маълум қилинди.

Эслатиб ўтамизки, “Навоий” ЭСИҲ мамлакат раҳбарининг 2008 йил 2 декабрдаги қарори билан ташкил этилган. Ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган хўжалик субъектлари киритган инвестициялари миқдоридан келиб чиққан ҳолда қатор солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қиилнган.

Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига мувофиқ, бугунда дунёда йиллик пул айланмаси $500 млрд атрофида бўлган 3,5 минг эркин иқтисодий ҳудудлар фаолият юритмоқда. Бу ҳудудларда 70 мл. киши меҳнат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: