“Навоий” ЭСИҲ дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича янги завод очилади

Дата: 16:14, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Британиянинг Alpha Pharm Trading Ltd. компанияси ва Fayz Farm ўзбек ширкати Навоий эркин саноат-иқтисодий зонаси ҳудудида қўшма корхона ташкил қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги корхона турли янги дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Инвестицион лойиҳа қиймати $3,7 млнни ташкил қилади”, - деб таъкидлашди ЭСИҲ маъмуриятида.

Таъсисчилар лойиҳани босқичма босқич амалга оширишни режалаштирмоқдалар. Бошланишида мамлакатда талаб катта бўлган бир қатор дориларни ишлаб чиқариш, кейинчалик улар турини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Британ инвесторлари ноёб ускуна ва технологиялар етказиб берадилар.

Шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: