Навоий ИЭС 2015-2017 йилларда қуввати 450 мегаваттлик газбуғ станциясини ишга туширади

Дата: 17:12, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – 2015-2017 йилларда “Навоий ИЭС” ОАЖ қуввати 450 мегаваттлик газбуғ станциясини ишга туширишни режалаштирган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти - JICA маблағлари ва “Ўзбекэнерго” ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Лойиҳа станциянинг энергия ва иссиқлик қувватига бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: