Навоий шаҳрида Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Дата: 13:56, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Навоий шаҳрида Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА. Унда Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 150 ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди. Иштирокчилар 800 зиёд маҳсулотларни тақдим қилдилар.
“Кўргазмада кўплаб ҳамкорлар билан мустаҳкам иқтисодий алоқалар ўрнатдик, – деди полипропилен қоплар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Қизилқум полипропилен” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Атоқул Бобоқулов. Хусусан, бентонит маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Bentonite” масъулияти чекланган жамияти билан 225 миллион сўмлик шартнома туздик.”
Ярмаркада намойиш қилинган янги ишланмалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида фаолият юритаётган “CFM ProEnergies” Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонаси томонидан тақдим этилган 17 турдаги бино ва йўллар учун тежамкор 3 ваттдан 18 ваттгача кучланишли ёритгич ва чироқлар харидорларнинг катта қизиқишига сазовор бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: