Навоий тоғ-кон металлургия институти 2013 йилда ўқув корпуслари қуришга ажратилган маблағларнинг ўндан бир қисмини ўзлаштирган

Дата: 17:14, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Навоий тоғ-кон металлургия институтининг ўқув корпусларини қуришга 2013 йилда жами ушбу мақсадларга ажратилган 60 млрд. сўмдан 6 млрд. сўмдан зиёди ўзлаштирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қурилишга ажратилган маблағлар (60 млрд. сўм атрофида) Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртлари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган.
19 гектар ерда жойлашадиган ўқув мажмуаси бир маъмурий бино ва уч ўқув блоки, 300 кишилик йиғилишлар зали, ахборот ресурс маркази ва спортзалдан иборат бўлади.
Кейинчалик бу ерда ошхона, 400 кишилик талабалар ётоқхонаси, ўқув-лаборатория ва ўқув машҳулот бинолари, автоуловлар туриш жойи, профессор-мураббийлар учун турар жой қуриш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: