Навоий вилоятида 1,23 млрд сўмлик давлат активларини сотиш бўйича савдо уюштирилади
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоят бўлими бошланғич нархи 1,23 млрд сўмлик ($546,77 тыс.) давлат активларини сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Муассаса маълумотига кўра, жами олтита кўчмас мулк объекти (поликлиникалар, улгуржи савдо базалари ва ҳ.к.) сотилади. Улардан иккитаси 5 млн. сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан бирга реализация қилинади.
Тўрт объект – собиқ болалар боғчалари ва поликлиникалар хусусий мулк қилиб берилади. Икки бошқа объект – улгуржи савдо универсал базаларида давлат 11,5% ва 25% улушларини сотмоқда.