Навоий вилоятида автомобиллар учун видеокузатув тизимлари ишлаб чиқарила бошлади
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбек-хитой қўшма корхонасида автомобиллар учун Park Right S04 номли видеокузатув қурилмалари ишлаб чиқариш бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Навоий вилояти ҳокимияти маълумотига кўра, ускуналар Навоий вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан синовдан ўтказилган.
Park Right S04 ускуналари қачондир ташув қоидасини бузган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини аниқлашга имкон беради. Қурилма ЙПХ автомобилига ўрнатилади. “Қора” рўйхатга тушган машина кўриниши билан қурилма сигнал бера бошлайди. Айни пайтда Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайловчи ва таксистлар рўйхати тузилмоқда.