Навоий вилоятида бир нечта йирик валюта сотувчилар қўлга олинди
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан биргаликда Навоий вилоятида бир нечта валюта сотувчиларини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Махсус операция давомида Зарафшонда истиқомат қилувчи Ўткир Атаназаров фуқарога $2,5 мингни 8150 сўм курсида 20,3 млн сўмга сотгани учун қўлга олинди. Бундан ташқари, қўлга олинган шахс текширилганда ёнидан 3522 доллар, 41400 россия рубли, 72500 қозоқ тангаси, 1000 беларусь рубли, 360 евро, 100 юан ва 94,1 млн сўм топилди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.
Яна бир ноқонуний валюта сотувчилар Навоий шаҳридаги машинасозлик заводининг ёнидаги автомобиль сақлаш жойида қўлга олинди. Муқаддам судланган Завқиддин Бозоров ва унинг шериги Анис Худойқулов фуқарога $3,5 мингни 8250 сўм курс бўйича 28,8 млн сўмга сотишга ҳаракат қилишди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент У.Исрафилов, А.Ҳудойкулов ва З.Бозоровларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси (валютани ноқонуний равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича иш қўзғади.


