Навоий вилоятида қиймати деярли 3 млрд сўмлик янги аквапарк очилди

Дата: 15:51, 03-06-2015.

Навоий. 3 июн. ЎзТАГ – Заравшонда (Навоий вилояти) қиймати деярли 3 млрд сўмлик “Камалак” янги аквапарки очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, янги аквапаркда 3 сузиш бассейни, замонавий аттракционлар, кўплаб фавворалар мавжуд. Шунингдек, бу ерда тиббий пункт, музқаймоқ ва салқин ичимликлар сотувчи дўконлар ишлаб турибди. Бундан ташқари, парк ҳудудида 21 минг кўчат, жумладан, 1 мингдан ошиқ декоратив дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Навоий тоғ-металлургия комбинатининг (НТМК) Зарафўон қурилиш бошқармаси томонидан қурилган аквапаркнинг умумий майдони 1,3 гектарга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: