Навоий вилоятида наркосотувчиларга ҳукм ўқилди

Дата: 17:04, 12-05-2017.

Навоий. 12 май. ЎзТАГ – Навоий вилоятида Шарафиддин Ўринбоев ва Хайдар Умматов исмли наркосотувчиларга ҳукм ўқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Навоий вилояти Божхона қўмитаси бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, муқаддам тўрт марта судланган Шарафиддин Ўринбоев наркотикларни “шартли харидор”га сотаётган пайтида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушланди. Ундан 2,7 кг гашиш, 3 кг марихуана ва 380 наша батаси олиб қўйилди.

Қўмита маълумотига кўра, Ўринбоев Хайдар Умматов исмли шериги билан қамоқда ётган пайтида танишган. Умматов қўлга олинган шахсга наркотиклар ишлаб чиқариш учун хом-ашё етказиб турган.

Суд ҳар икки шахсни Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисми бўйича айбдор деб топди. Ўринбоев 10 йил ва 6 ой, Умматов 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: