Навоий вилоятида “Навоийазот” АЖда учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Дата: 13:41, 13-03-2019.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Навоийазот” АЖда бўлиб, унда корхонани модернизация қилиш бўйича учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, жамият учта йирик инвестицион лойиҳа – поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши қизғин давом этмоқда. Бунёд этилган корхоналарга замонавий, тежамкор технологик ускуналар ўрнатилади”, – дейилади Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Ш. Мирзиёев янги объектлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, қурувчилар, хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди.

“Поливинилхлорид, каустик сода ва метанолни ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати $500 миллиондан ошади. Корхона фойдаланишга топширилгач, йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол тайёрлаимконини беради. 900 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Маҳсулотларнинг 50% дан ортиғи экспорт қилинади. Корхонани 2019 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Президент бу ерда ишлайдиган кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

“Навоийа зот” акциядорлик жамиятининг мавжуд энегия сарфи юқори бўлган аммиак ишлаб чиқаришнинг биринчи ва иккинчи навбатлари эксплуатациядан чиқарилмоқда. Хусусан, аммиак ва карбамит ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати $985 миллиондан ортиқ бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари якунланганч, бу ерда йилига 660 минг тонна аммиак, шунингдек, 577,5 минг тонна карбамид олиш, улардан тайёрланадиган минерал ўғитлар турини ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади. 491 иш ўринлари яратилади. Мажмуа 2020 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

2019 йилда қўшимча равишда $216,6 миллион миқдорида нитрат кислотасини ишлаб чиқариш бўйича комплекс қуриш лойиҳасини амалга ошириш кутилмоқда, янги корхона йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради ва 122 иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Навоий вилоятида АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Украинадаги Ўзбекистон элчихоналари кўмагида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Президентга минтақада саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва бошқа тармоқларда кўзда тутилган режалар ҳақида маълумот берилди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: