“Навоийазот” модернизация лойиҳаларига $137 млн қўшимча молиялаштиришни жалб қилиш ниятида

Дата: 09:36, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – “Навоийазот” ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича икки лойиҳага $137 млн қўшимча хорижий кредитларни жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

Бу зарурат тендер хужжатлари ва техник-иқтисодий асосномаларни ишлаб чиқиш доирасида қилинган хатолар туфайли юзага келган.

“Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш доирасида корхона Bank of Tokyo Mitsubishi бошлиқ япон банклари консорциумининг 2,5 млрд япон йенасига тенг ($21,74 млн) кредитни жалб қилади. “Навоийазот” азот кислотаси ишлаб чиқариш доирасида Commerzbank (Германия) ва Crédit Suisse (Швейцария) банклари консорциумининг $115,62 млн маблағини ўзлаштиради”, – деб таъкидланади хужжат матнида.

 Мирзиёев корхонага “Асака” банки ва “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг $35,4 млнлик кредит линиясини очишни топширди. Бу маблағлар “Навоийазот” айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: