Навоийда газ ускуналари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очилди

Дата: 22:11, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – “Навоий” эркин саноат иқтисодий ҳудудида газ ускуналари ишлаб чиқарувчи “Avtosanoat – Landi Renzo” қўшма корхонаси ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ҚК таъсисчилари “Ўзавтосаноат” ДАК ва италиянинг “Landi Renzo S.p.A.” компанияси бўлиб, ҳамкорлар лойиҳага биринчи босқичда $1,8 млн. маблағ тикадилар.
Landi Renzo – автотранспорт воситалари учун GPL эритилган гази ва метандан муқобил ёқилғи манбалари сифатида фойдалаш учун тизимлар ва қисмлар ишлаб чиқариш соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: