Навоийда KOICA корейс агентлиги кўмагида Дўстлик боғи очилди

Дата: 00:10, 12-11-2015.

Навоий. 10 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Корейс Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Навоий ҳокимияти билан бирга корей-ўзбек Дўстлик боғини очиш маросимини ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

KOICAдан хабар қилишларича, боғ Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмак дастурини амалга ошириш доирасида ташкил қилинди. Боғ 0,5 га майдонни эгаллаган ва “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси атрофидаги майдонда кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа 2013-2016 йилларга мўлжалланиб, $2,5 млн грант маблағлари ҳисобидан ташкил этилмоқда. Лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ва дам олиш ҳудудлари ташкил этиш бўйича корейс технологиялари намойиш этилди.

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси атрофидаги майдонда кўкаламзорлаштириш бўйича 4 йиллик лойиҳа KOICA томонидан 2013 йилда ўзбек томони илтимосига кўра бошланган. Ундан кўзланган мақсад “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси атрофидаги майдондаги аҳоли учун экологик вазият ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: