Навоийда Wi-Fi алоқаси бўлган парк очилади

Дата: 10:39, 20-08-2014.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Навоий шаҳрида Wi-Fi алоқаси бўлган парк очилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Навоий шаҳри ва Навоий вилояти порталида эълон қилинди.

“Навоий вилояти ҳокими билан келишган ҳолда Навоий шаҳри ҳокими Неъматулло Асатович Аҳатовнинг ташаббуси билан, Sensorika интернет-марказига Навоий шаҳрининг парк ҳудудида Wi-Fi алоқаси бўлган ҳудудни барпо этиш топширилди. Режага кўра симсиз тармоқни яратиш қоидаларига биноан маълумотлар узатиш бўйича профессионал ускуна, лицензияли дастурлар ва маълумотларни қайта ишлаш учун кучли сервер ўрнатиш кўзда тутилмоқда”, - деб ёзади портал.

Бўлажак Wi-Fiли парк ҳудудининг айнан қаерда яратилиши ҳали эълон қилингани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: