Навоийлик қиз тўрт йил давомида мавжуд бўлмаган ОТМда ўқиди

Дата: 16:35, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Навоийлик қиз тўрт йил давомида мавжуд бўлмаган ОТМда ўқиди, деб ёзади 1news.uz нашри.

Воқеа тафсилотлари Ўзбекистон ИИВнинг “Постда” газетасида келтирилган.

Қашқадарёлик уч опа-сингил Сўғдиёна, Розия ва Нигина Омоновалар абитуриентларни узоқ муддат алдаган ҳолда, мавжуд бўлмаган хорижий ОТМ айтиб, ўқишга киритиш учун пул олганлар.

Хусусан, фирибгарлар навоийлик Зилола Рўзиевадан Москвадаги мавжуд бўлмаган “Замонавий гуманитар академия”га ўқишга киритиш эвазига аввал 1000 доллар, кейин эса яна 700 доллар пул олганлар.

У қизни бир неча марта уйига чақириб интернетдан топшириқлар берган ва шундай ОТМ борлигига ишонтирган.

Шундай қилиб, Рўзиева 4 йил давомида мавжуд бўлмаган ОТМда “ўқиган” ва қалбаки диплом олган.

Шундан кейин, опа-сингил Омоновалар З.Рўзиевага магистратура, унинг икки укасига бакалавриатда ўқишни ваъда қилиб, уларни Россияга олиб борганлар. Россияда эса жабрланувчиларни бир йил давомида ишлатиб, маошини ўзлаштирган.

Катта қийинчилик билан ортга қайтган жабрланувчилар фирибгарларни судга бердилар.

Опа-сингилар иши тегишли органлар томонидан кўриб чиқилиб, суд уларга жазо белгилаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: