Навоийлик ўқувчи қиз Каримов асарларининг энг яхши билимдони деб тан олинди

Дата: 17:35, 17-05-2017.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг мамлакат босқичи якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик маълумотларига кўра, унда Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азиза Ботирова биринчи ўринни эгаллади. Танлов финалида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичлари ғолиблари баҳслашди.

Жюри ҳайъати иштирокчиларнинг мамлакатнинг Биринчи Президенти асарларига доир ижодий ишлар, мамлакат Конституцияси, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар бўйича билимларини баҳолаб борди.

Танлов президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: