Навоийликлар армрестлинг бўйича Малайзияда бўлиб ўтадиган 2015 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар

Дата: 13:32, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Навоий вилояти терма жамоаси армрестлинг бўйича Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва Малайзияда бўлиб ўтадиган 2015 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Маданият ва спорт ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, иккинчи ва учинчи ўринларни навбати билан Самарқанд ва Сирдарё вилояти термалари эгалладилар. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 150 спортчи 2015 йилги Кубок мусобақаларида қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: