Наврўз арафасида Ўзбекистон ИИВ “Тозалаш-антитеррор” операциясини ўтказмоқда

Дата: 13:40, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон ИИВ 21 мартда Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан “Тозалаш-антитеррор” операциясини ўтказмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) жума куни вазирлик вакили.

“Фуқароларнинг доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшашлари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларига амал қилинишига алоҳида эътибор берилмоқда”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, бутун республика бўйлаб байрам тадбирлари ўтказиш жойларида тартибни сақлаш, ёнғин хафвсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлиги бўйича махсус гуруҳлар фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамизки, илгари Ўзбекистон махсус хизматлари вакиллари “Ислом давлати” террористик ташкилоти мартда республикада террористик ҳаракатлар ўтказиш ниятида бўлганлигини хабар қилган эди.

Яқинда қатор ОАВ Ўзбекистон дам олиш кунлари байрам тадбирлари ўтказиш даврида қўшни мамлакатлар билан чегараларни ёпгани ҳақида хабар қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: