Наврўз байрами кунларида Урганчда янги “Бахт уйи” очилди

Дата: 16:30, 31-03-2015.

Урганч. 31 марта. УзТАГ – Наврўз байрами кунларида Урганчда янги “Бахт уйи” фойдаланишга топширилди. У Хоразм вилоятидаги энг замонавий биноларидан бири бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, янги мажмуа қурилишига 3 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Янги бино нафақат замонавий дизайн асосида, балки миллий меъморчилик анъаналаридан фойдаланган ҳолда қурилган. Унда замонавий талабларга жавоб берувчи никоҳлар уйи, “Оила университети”, хужжатлар сақлаш ва бошқа хизмат хоналари мавжуд.

Маълумот ўрнида, кейинги йилларда Ўзбекистонда бюджет маблағлари ҳисобига ФҲҚҚБ ва нотариал идораларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда. Фақат 2014 йилнинг ўзида юқоридаги давлат идоралари учун 22 замонавий бино қуриб берилиб, 12 мавжудлари таъмирланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: