Наврўз ўзбек байрами, қозоқ кураши, тожик палови ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига киритилиши мумкин

Дата: 17:59, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Наврўз ўзбек байрами, қозоқ кураши, тожик палови ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига киритилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

БМТ Янгиликлар маркази маълумотларига кўра, 28 ноябр-2 декабр кунлари Аддис-Абебада Бутунжаҳон номоддий маданий меъроси қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Унда 37 янги аризалар кўриб чиқилади. 

“Бўлажак сессияда Наврўзни ҳам номоддий маданий меъроси рўйхатига киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бунга доир ариза Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон томонидан киритилган”, - дейилади хабарда.

 Шунингдек, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия рўйхатга кулча нон анъанасини ҳам киритишни кўраб мурожжат қилишган. Турли жойларда бу нон лаваш, котирма, жупқа, юфка каби номланади.

Беларусь Бутунжаҳон номоддий маданий меъроси рўйхатига Будславс фестивалини, Қозоғистон миллий курашини, Грузия грузин алифбосининг уч турини, Тожикистон “Оши-палов” таомини киритишни истамоқда.

Бўлажак сессияда қўмита юқоридаги объектлар бўйича беш таклифни кўриб чиқади. Маълумот ўрнида, ҳозирда рўйхатда 43 элемент мавжуд. Жорий йилда унга “Днепропетровск вилояти казак қўшиқлари”ни ҳам киритиш таклиф қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: