Наврўзда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 13 мингдан зиёд йўловчиларни ташиди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 18-22 март орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) республика ичидаги рейсларда 13 мингдан зиёд йўловчиларни ташиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Байрам кунлари чегирмали авиачипталар 103 доимий рейсларда сотилди, шу билан бирга, МАК йўловчилар талаби юқори бўлган Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус йўналишларида ушбу шаҳарларга 28 қўшимча рейслар қўйди. Шунингдек, 19 мартда Тошкент-Қарши рейси Бухорогача чипта олмоқчи бўлган йўловчиларни ташиш учун Тошкент-Қарши-Бухоро-Тошкент ўзгартирилган маршрути бўйлаб амалга оширилди”, - дейилади МАК матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда узоқ муддатли таътиллар ҳукумат томонидан ички туризмни ривожлантириш мақсадларида жорий этилди. Ўз навбатида, МАК якка, оилалар ва гуруҳ бўлиб учаётган йўловчилар учун авиачипталарга чегирмалар тақдим этди.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/incidents/20170908/6251763/Uzbekistan-airways-almati-tashkent.html