Назарбаев ШҲТ Тошкентдаги мажлисида иштирок этади

Дата: 15:54, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Тошкентда июн ойида бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этади, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг сўнгги ташрифидаги келишувга мувофиқ, Тошкентга ташриф уюштиришимга ишонаман. Мен Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги мажлисида қатнашишни режалаштирмоқдаман”, - деди Н. Назарбоев сешанба куни ишонч ёликларини топшириш маросимида.

Шунингдек, у Озарбайжон президенти Илхом Алиевнинг ушбу мамлакатга ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилгани ва бунга доир қатор дипломатик қоидаларга кўра қабул қилинишини ҳам айтиб ўтди.

Бундан ташқари, қозоқ давлати раҳбари Исроил бош вазири Вениамин Нетаньяхунинг ташрифи иккитомонлама муносабатларнинг ривожи учун рағбат бўлишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: