Назарбоев Мирзиёевни Ўзбекистон президенти вазафасини бажаришга киришгани билан қутлади

Дата: 18:29, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Н.Назарбоев Ш.Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти вазафасини расман бажаришга киришгани билан қутлади”, - дейилади пайшанба куни Оқўрда сайтида эълон қилинган хабарда.

Ўз навбатида, Ш.Мирзиёев Н.Назарбоевни ҚР 25 йиллиги билан тадбриклади.

Икки мамлакат етакчилари икки тарафлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат ўзбек томони ташаббусига биноан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: