Назарбоев қозоқ тилидан бошқа барча тиллар таъқиқланган ҳолатда Қозоғистонни украина сценарийси кутади, деб ҳисоблайди

Дата: 13:40, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – ҚР президенти Назарбоев қозоқ тилидан бошқа барча тиллар таъқиқланган ҳолатда Қозоғистонни украина сценарийси кутади, деб ҳисоблайди, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Агар биз қонунчилик йўли билан қозоқ тилидан бошқа барча тилларни оғзингни очма, деб таъқиқлаб қўядиган бўлсак, биз Украинага айланамиз. Ҳозир барча қозоқлар буни тушуниб етган бўлсалар керак. Шундай қилиб қолганларни қозоқ тилига мажбуран олиб келиб, қон тўкиб, мустақилликни йўқотиш керакми ёки ушбу масалани аста-секин ҳал қилган маъқулми?”, - деди Назарбоев давлат ОАВ берган интервьюсида якшанба куни.

“Қайси йўлни танлаймиз?” – деб қизиқди у.

Шу билан боғлиқ ҳолда давлат раҳбари ушбу масалада чидам зарурлигини қайд этди.

“Келажак бизнинг қўлимизда. Келажак бизга ишламоқда. Қозоқлар сони ошмоқда”, - деди у.

Президент ҳозирда қозоқлар кўп бўлган вилоят ва туманларда барча тадбирлар қозоқ тилида ўтказилаётганлигини эслатди.

Н.Назарбоев ёзувчи ва маданиятли кишиларнинг кейинги 20 йил ичида қозоқ тили етим бўлиб қолганлиги ҳақидаги фикрлари ҳақида, шунингдек, давлат раҳбари гўёки қозоқ тилида кам гапириши ва тезда рус тилига ўтиб кетиши тўғрисида “ҳаммасини” билиши ҳақида ҳам хабар қилди.

Президент мустақиллик эълон қилинган пайтда Қозоғистонда қозоқлар улуши 40% тенг бўлгани, ҳозирда эса ушбу кўрсаткич 65% етганлигини қайд этди.

Давлат раҳбари, шунингдек, қозоқ тили ушбу даражада бўлгани учун “ҳеч ким айбдор эмаслиги”, лекин “тақдир шундайлиги”ни ҳам билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қозоқ тилининг ривожланиши учун барча шароитлар яратилган.

“Ҳеч кимга “қозоқ тилида гапирма дейилаётгани йўқ”, - деб қайд қилди президент.

Унинг сўзларига кўра, энг аввало, қозоқларнинг ўзлари қозоқ тилида гапиришлари ва бошқаларга ўрнак бўлишлари зарур.

Н.Назарбоев йилига 100 минг мактаб ўқувчисидан 80 мингтаси қозоқ тилидаги ўқув юртларини битиришини эслатиб ўтди.

Айни пайтда президент 6-7 синфларнинг ҳар қандай ўқувчиси эндиликда ҳам қозоқ, ҳам рус, ҳам инглиз тилларида гапира олади, деб ҳисоблайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: