Назарбоев қозоқ ва ўзбек халқлари дўстлиги билан фахрланади

Дата: 12:52, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Ислом Каримов билан учрашди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Томонлар савдо-иқтисодий, сув-энергетика, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби, минтақавий ҳавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Тошкентда ўтказилиши кутилаётган ШҲТ саммитининг долзарб вазифаларини муҳокама қилдилар.

 Қозоғистон президенти икки мамлакат ўртасидаги тарихий дўстлик алоқаларини таъкидлаб ўтди. “Мустақиллк йилларида биз нафақат ушбу алоқаларни сақлаб қолдик, балки давлатларимизни бир бирига яқинлаштирдик. Ушбу жиҳатдан бизнинг расмиятчиликлардан ҳоли учрашувларимиз катта аҳамиятга эга. Мен Сиз дўстлигим билан ҳамда қозоқ ва ўзбек халқлари дўстлиги билан фахрланаман. Мақсадимиз – ушбу муносабатлар, ўзаро ишончини мустаҳкамлаш ва уни кейинги авлодларга ҳам етказишдан иборат. Барча қозоғистонликлар номидан ўзбек халқига фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман”, - деб иқтибос келтиради матбуот хизмати Н.Назарбоевнинг сўзларидан жума куни Оқўрда сайтидаги хабарда.

Ўз навбатида, И.Каримов икки мамлакатлар ўртасидаги самимий дўстлик, ўзаро хурмат ва кўмакдошлик алоқаларини таъкидлаб ўтди.

 “Нурсултон Назарбоевнинг ташрифи ҳозирги вазиятда тўғри қарорларни биргаликда қидириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш учун жуда муҳим. Жаҳон иқтисодиётида таназзул давом этмоқда, ҳеч бир давлат қийинчиликлардан мосуво эмас. Биз тўғри йўлдан борган ҳолда, доимий равишда ўзаро фикр алмашиб туришни истаймиз”, - деди Ўзбекистон президенти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: