Назарбоев, Путин ва Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзоладилар

Дата: 20:57, 29-05-2014.

Астана. 29 май. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин ва Белорусия президенти Александр Лукашенко давлат бошлиқлари даражасидаги Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқини (ЕИИ) яратиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Бугун Қозоғистон, Белорусия ва Россия ҳалқлари учун муҳим кун. Евроосиё иқтисодий иттифоқи - мамлакатларимиз ўртасидаги абадий дўстлик, ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничиликнинг янги, мустаҳкам механизмидир. Мен 29-май кунини мамлакатларимиз тақвимига евроосиё интеграцияси куни сифатида киришга арзийди, деб ҳисоблайман”, - деди Н. Назарбоев пайшанба куни шартнома имзолангандан кейин.
“Мамлакатларимиз халқлари, маросимнинг барча иштирокчи ва меҳмонларини евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганлиги билан табриклайман. Иқтисодий иттифоқимиз томон қўйилган йўл хайрли бўлсин”, - деб хулоса қилди Назарбоев.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлай бошлайди. Уни ташкил этишдан кўзланган мақсад - ягона бозорни бунёд қилиш, товар, хизматлар, инвестициялар, ишчи кучи ҳаракати йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш, келишилган иқтисодий сиёсатни юритишдан иборат.
ЕИИнинг идора органлари “битта мамлакат - бита овоз” принципи бўйича ишлайди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси, кенгаши ва коллегияси олий органлари раҳбарлик лавозимларига ҳар бир иштирокчи мамлакатдан тенг сонли вакиллар тайинланади.
2030-йилга келиб иттифоқни тузишдан келадиган ва ЯИМ ўсиши кўринишида акс этадиган истиқболли интеграцион самара $900 млрд миқдорда баҳоланмоқда.
Евроосиё комиссиясининг бош қароргоҳи Москвада, ЕИИ суди Минскда, молия назорати эса Алматида жойлашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: