Назарбоев ШҲТ Евроосиё транзит-транспорт хабини шакллантиришни таклиф қилди

Дата: 16:02, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

 “ШҲТга аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатларни бирлаштирувчи Евроосиё транзит-транспорт хабини шакллантиришни таклиф қиламан”, - деб иқтибос келтиради Н.Назарбоевнинг матбуот хизмати жума куни давлат раҳбари сўзларидан Оқўрда сайтида эълон қилинган хабарда.

Айни пайтда у “Қозоғистон “Буюк Ипак йўлининг Иқтисодий белбоғи”ни тўлдирувчи “Нұрлы Жол” инфраструктура ривожи дастурини амалга оширишга киришди”, - деб аниқлаштириб ўтди.

 “Астана” халқаро молия маркази салоҳиятидан фаол фойдаланиш вақти келди деб ўйлайман. У мустақил юридик тизим ва имтиёзли солиқ режимига эга бўлган минтақавий  молия инвестиция маркази бўлиши керак. Осиё инфраструктура инвестициялари банкининг салоҳиятидан минтақадаги макроиқтисодий ривожлантиришни рағбатлантиришда фойдаланиш муҳим. Ҳар томонлама савдо иқтисодий ва молиявий ҳамкорликнинг чуқурлашуви истиқболда ШҲТ доирасида эркин савдо ҳудудини шакллантиришга имкон беради”, - деб ҳисоблайди президент.

Бундан ташқари, Н.Назарбоев ШҲТ атроф муҳит муҳофазаси Концепцияси лойиҳаси ва Ҳаракатлар режасини ишлиб чиқишни фаоллаштиришга чақирди.

Президент унинг мамлакати ШҲТда раислик бўйича юқори мақомни бутун масъулияти билан қабул қилаётганлигини таъкидлади.

“Биз ўзбек томони ушбу йилларда амалга оширган улкан ишларни давом эттириш, ва ШҲТ ривожи ва мустаҳкамланишига ўз ҳиссамизни қўшиш, унинг нуфузини ошириш  ниятидамиз. Қозоғистон раислигининг устиворликлари орасида минтақавий ҳавфсизлини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транзит-транспорт салоҳиятини очиш, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш кабилар бор. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити якуний воқеа бўлади. У 2017 йил 8-9 июнда Астанада ўтказилади”, - деди қозоқ давлати раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: