Назарбоев ҳукумат ва Марказий сайлов комиссиясига президент сайловларини ўтказиш бўйича қатор топшириқлар берди
Астана. 26 феврал. ЎзТАГ – Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳукумат ва Марказий сайлов комиссиясига президент сайловларини ўтказиш бўйича қатор топшириқлар берди, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) пайшанба куни ҚР президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Қозоғистон Конституциясининг 41 моддаси 3-1 бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминласин. Қозоғистон Республикаси ҳукумати навбатдан ташқари президентлик сайловларини ташкилий, моддий-техник ва моддий жиҳатдан таъминлаш учун зарур чоралар кўрсин”, - дейилади Оқўрда сайтида эълон қилинган қарор матнида.
Бундан ташқари, вилоят, шаҳарлар, Астана ва Алмати акимларига (ҳокимларига - ЎзТАГ) сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатларини ўз вақтида тузиш ва уларнинг ишончлилигини таъминлаш, МСК, ҳудудий участка сайлов комиссияларига сайловларга боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва уларни ўтказишда кўмаклашиш топширилди.
Эслатиб ўтамизки, 26 апрелда ҚРда навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш ҳақидаги қарор давлат раҳбари томонидан 25 февралда имзоланди ва биринчи марта расмий эълон қилинганидан бошлаб кучга кирди.