Назарбоев ва Мирзиёев Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилдилар

Дата: 18:03, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўнлаб миллионлаб кишиларнинг тақдири Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлар ресурсларидан оқилона фойдаланишга боғлиқ, деди ҚР президенти Нурсултон Назарбоев, деб хабар қилади КазТАГ.

“Музокараларда сув-энергетика мажмуми масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлар ресурслари умумий бойлик эканлигини яна бир бор тасдиқладик ва дўстона қўшниларимизнинг сувдан фойдаланиш истагини тўлиқ тушунамиз. Биз бунда иштирок этишга тайёрмиз, лекин ушбу дарёлар қуйи оқимидаги бошқа мамлакатлар манфаатларига зарар бермаган ҳолда. Ўнлаб миллионлаб кишиларнинг тақдири, минтақадаги тинчлик ва барқарорлик трансчегаравий дарёлар ресурсларидан оқилона фойдаланишга боғлиқ”, - деди Н.Назарбоев пайшанба куни Қозоғистонда расмий ташрифда бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, томонлар Орол денгизи атрофидаги масалани ҳам кўриб чиққанлар.

“Оролни қутқариш халқаро фонди ушбу муаммони ҳал қилиш ва мамлакатларимиз алоқаси учун ҳал қилувчи платформа эканлиги ҳақида ягона фикрга келдик”, - деди Н.Назарбоев.

Қозоғистон раҳбарининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти савдо учун барча имкониятларни очди ва мавжуд тўсиқларни олиб ташлади.

“Бугун Астана ва Тошкент Марказий Осиё минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Ўтган йил якунлари бўйича мамлакат орасидаги савдо $2 млрдни ташкил қилди, савдо ҳажми эса 16% ўсди. Кейинги пайтда муносабатларимиз бутунлай бошқача ривожланмоқда”, - деди Н.Назарбоев.

Давлат раҳбари ўтган йилнинг кейинги чорагида мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси ҳар икки тарафдан 30% ўсганлигини таъкидлади.

“Бунга Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти савдо учун барча имкониятларни очгани ва мавжуд тўсиқларни олиб ташлагани натижасида эришилди”, - деб қўшимча қилди ҚР президенти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: