Назарбоев ўз номзодини навбатдан ташқари президент сайловларига қўйишга розилик берди

Дата: 15:14, 11-03-2015.

Астана. 11 март. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партиясидан президентликка номзод бўлишга розилик берди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Муваффқақиятларимз асосида давлатчилигимизни мустаҳкамлаш учун илгари ҳаракатланишимиз зарур. Шу сабабли бу ерга келдим ва олдингизда гапирмоқдаман ҳамда ўз номзодимни бир мақсад – олдимизда турган янги, мураккаб масалаларни ҳал қилиш учун қўйишга розилик бераман”, - деди Н.Назарбоев “Нур Отан” партиясининг XVI съездида.

Айни пайтда у “глобал муаммолар шунчалик мураккабки, масалан ҳар бир давлат, айниқса, бизнинг каби ёш давлатларнинг барқарор ва муваффақиятлилиги ҳақида қўйилмоқда”, - деб таъкидлади у.

“Шу сабабли олдимизда янги ва мураккаб вазифалар турибди. Биринчидан, биз ташқи омилларнинг давлат қурилишига салбий таъсирларига йўл қўймаслигимиз зарур. Иккинчидан, мавжуд суръатларни сақлаб қолишимиз ва иқтисодиёт ҳажмларини камайтирмаслигимиз зарур. Тўртинчидан, дунёнинг ривожланган 30 давлатига қўшилиш ҳаракатларимизни сусайтирмаслигимиз лозим. Бунинг учун давлатчилигимизга глобал чақириқлар таъсирига муносиб жавоб беришимиз керак”, - деди давлат раҳбари яна.

“Менинг 26 апрелдаги навбатдан ташқари президент сайловлари тўғрисидаги қарорим халқ ташаббусига жавоб эди. Бу халқ ҳаракати ва бирлигининг исботи ҳамда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги иродамиздир. Бу ташаббусни Қозоғистон Халқлари Ассамблеяси ишларнинг аҳволини тарозига солган ҳолда ўртага ташлади ва мен ушбу ташаббус билан чиққанлар, ўз халқимга яна бир бор миннатдорлигимни билдирмоқчиман”, - деб қўшимча қилди президент.

Эслатиб ўтамизки, Астанада “Нур Отан” партиясининг XVI съезди бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: