Назарбоев Ўзбекистон Қозоғистоннинг стратегик ҳамкорилигича қолаётганлигини билдирди

Дата: 17:37, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – ҚР президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Қозоғистоннинг стратегик ҳамкорилигича қолаётганлигини билдирди, деб хабар қилади КазТАГ.

“Биринчидан, бу сизнинг президент сифатидаги илк давлат ташрифингиз. Иккинчидан, у умумий байрамимиз Наврўз ва давлатларимизнинг оёққа туриши ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги кунларида бўлиб ўтмоқда. Бу йиллар давомида биз дўстлик ва қардошлик алоқаларимизни мустаҳкамладик, бу борада 100 ортиқ келишувлар имзоланди. Улар орасида абадий дўстлик ва стратегик ҳамкорликка доир келишувлар асосийлигича қолмоқда. Хуллас, биз стратегик ҳамкорлармиз ва буни тасдиқлаймиз”, - деди Н.Назарбоев Қозоғистонда расмий ташрифда бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан кенгайтирилган тартибдаги музокараларда.

ҚР президенти бу ишга Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов улкан ҳисса қўшганлигини таъкидлаб ўтди.

Н.Назарбоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистоннинг “стратегик ҳамкори ва дўслик ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган курс ўзгармасдан қолади”.

Қозоғистон раҳбарининг аниқлаштиришича, савдо ва иқтисодиёт ўзаро ҳамкорликнинг асос ўқидир. Астана ва Тошкент Марказий Осиёда бир бири учун етакчи ҳамкорлар ўрнини эгаллаб турибди.

“2016 йилда бозор нархлари конъюнктураси 9% пасайишига қарамасдан ўзаро савдо ҳажми жисмоний жиҳатдан 16% ўсган. Бугунда Қозоғистонда ўзбек сармояси иштирокида 800 атрофида корхоналар фаолият юритмоқда”, - деди қозоқ давлати раҳбари.

Шунингдек, президент Самарқанддаги учрашувлардан кейин иккитомонлама алоқалар, транзит-транспорт алоқаларининг фаоллашганини ҳам таъкидлади.

“Булар “Алмати-Тошкент-Алмати” тезкор темир йўл алоқаси, шунингдек, икки мамлакат шаҳарлари орасидаги янги авиа ва автобус рейсларидир”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: