Нефть ва газ саноати Ўзбекистон товар айланмасининг 20% ва экспортининг деярли 35% таъминламоқда
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Нефть ва газ саноати Ўзбекистон товар айланмасининг 20% ва экспортининг деярли 35% таъминламоқда. Ушбу маълумотлари Тошкентда шу кунларда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва газ саноати - ОGU 2014” халқаро конференциясида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекнефтегаз” МХК бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Шокир Файзуллаевнинг маърузасида қайд этилишича, ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 245та углеводородлар конлари очилган, шундан 48таси охирги 6 йил ичида топилган. Шу жумладан, 2014 йилнинг биринчи чорагида икки кон топилди.
Бугунда Ўзбекистонда қазиб олинаётган углеводород хом-ашёси табиий газ ва суюқ углеводородларни қайта ишлаш, полиэтилен, нефть маҳсулотлари, шу жумладан, дизель ёқилғиси, авиация керосини ва башқаларни чиқаришга имкон бермоқда.
“Бугунда биз 13 минг км магистраль газ қувурларига эгамиз. Битталаб ҳисоблаганда улар ялпи қуввати 1,82 мегаватт бўлган 252 газпуркаовчи ускуналарни ўз ичига олади. Ташилаётган газнинг умумий ҳажми 61 млрд куб метрдан ошиқ”, - деди Ш. Файзуллаев.
Мамлакатда Тармоқни ривожлантиришнинг 2020 йилга қадар дастури ишлаб чиқилган. Унинг амалга оширилиши 2013-2020 йилларда шартли 623 млн. тонна қўшимча углеводород хом-ашёси олишга имкон беради.
Бундан ташқари 2020 йилга қадар энергия ва газни тежаш дастури ҳам ишлаб чиқилган. Унга биноан иқтисодиёт тармоқлари томонидан табиий газни истеъмол қилиш 2013 йилдаги билан солиштирганда 5-7% камаяди, аҳоли истеъмоли эса 2013 йил даражасида қолади. Натижада газни Ўзбекистондан ташқарига экспорт қилиш 2020 йилга келиб 20% ошади.
Шунингдек, мамлакат ЯИМ шакллантиришда нефтегаз саноати улуши бугунда 16% ташкил этиши, у давлат бюджетининг 20% ошиғини бериши ҳам қайд этилди.
Газ қазиб олиш бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россия ва Туркманистондан кейин 3-, дунёда эса 8-ўринни эгаллайди.