Немис банклари Ўзбекистон Миллий банкига 950 млн евро ажратадилар

Дата: 09:13, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий банки Германиянинг етакчи банклари билан умумий қиймати 950 млн евролик келишувлар имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Келишувларга бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг ГФРга амалга оширилаётган ташрифи доирасида эришилди.

“Энг йирик келишув Deutsche Bank AG билан имзоланган бўлиб, унинг миқдори 500 млн еврога тенг. Шунингдек, Commerzbank AG билан 350 млн евро ҳамда AKA Bank билан 100 млн евро микдоридаги келишувлар имзоланди. Улар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади”, - деб таъкидланади банк хабарида.

Имзоланган заём келишувлари кафолатланмаган бўлиб, давлат кафолати тақдим этилишини талаб қилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: