Немис инженерлари ўзбек пахта далаларида ишлашга мослашган махсус трактор ясадилар

Дата: 12:22, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Uz CLAAS Agro ўзбек-немис қўшма корхонаси Ўзбекистондаги пахта майдонларида ишлаш учун ишлаб чиқилган юқори клинкерли трактор моделининг тўртта намунавий нусхасини чиқарди, дея хабар беради Подробно.uz янгиликлар агентлиги.
Нашр мухбирига компаниядаги манбанинг хабар беришича, ушбу модель ўзбек ва немис мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилди, бирламчи ғоя эса Ўзбекистонда туғилган.
Трактор прототипи AXOS 340 модели асосида яратилган бўлиб, унинг қуввати 100 от кучига тенг. Трактор эгатлар орасига ишлов бериш, культивация қилиш, ўғит пуркаш ва пахтани чеканка қилиш каби ишларни қила олади.
Ҳозирда тракторлар мамлакатнинг тўрт вилоятида синовдан ўтмоқда. Синов йил охиригача давом этади ва унинг асосида моделни ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Uz CLAAS Agro ҚК 2010 йилда Германиянинг CLAAS Central Asia Investment GmbH ва Тошкент трактор заводи томонидан биргаликда ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: