Немис кинокомпанияси Ўзбекистон ҳақида хужжатли фильм олишни режалаштирмоқда

Дата: 16:05, 09-11-2015.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – "Magna Mana Production Minework Film” немис кинокомпанияси Ўзбекистон ҳақида хужжатли фильм олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суратга олишга доир музокаралар ўтган ҳафта Тошкентда бўлиб ўтди. Кинолента концепцияси муаллифи шарқ халқлари маданияти бўйича таниқли мутахассис, турколог Кэтлен Гебелдир. Фильмда нафақат мамлакатнинг қадим маданий ёдгорликлари, тарихий шахслари ҳақида, балки замонавий куни ҳақида ҳам ҳикоя қилади”, - дейилади Электрон ОАВ миллий уюшмаси хабарида.

Ушбу лойиҳа Гебелнинг илк шу каби иши эмас. 2013 йилда у Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ўзбек маданияти ва меъморчилигига бағишланган фотокўргазма ташкил қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: