Немис компанияси футбол бўйича Ўзбекистон термасининг экипировкаси билан шуғулланади
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Jako немис компанияси футбол бўйича Ўзбекистон термасининг экипировкаси билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳамкорликка доир шартнома 25 октябрда Миллий олимпия қўмитасида (МОҚ) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ҳамда германиянинг JAKO компанияси имзоладилар.
“Маросимда МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, JAKO компанияси вакили Фредди Жон Пол ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этишди”, -дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, JAKO компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган. Компаниянинг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд. Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган. Ҳозирда Австрия, Бельгия, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Сурат манбаи: http://ufa.uz