Немис компанияси Ўзбекистонда шамолдан электр қуввати олиш ускуналар паркини яратади
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ - “Ўзбекэнерго” ДАК германиянинг GEO-NET Umweltconsulting GmbH компанияси билан 2014-2015 йилларда Ўзбекистоннинг олти худудида шамолдан электр қуввати олиш салоҳиятини тадқиқ қилиш ҳақида шартнома имзолади, дея хабар беради Podrobno.uz ўзбек компаниясидаги манбага асосланган ҳолда.
Тадқиқот ўртача секундига 100 метр шамол бўлган ҳолатда саноат миқёсида электр қуввати ишлаб чиқариш имкониятини аниқлашга қатратилади. Янги тадқиқ 2014 йилнинг ёзида бошланиб, 2015 йил ўрталаригача давом этади.
Немис компанияси олти ой давомида олинган маълумотларни таҳлил қилади. Тадқиқ натижалари бўйича GEO-NET Ўзбекистонда шамолдан электр қуввати олиш лойиҳасининг техник иқтисодий асосномасини яратишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, GEO-NET компанияси муқобил энергетика, экологик метеорология ва экологик режалаштириш масалаларига ихтисослашган. 1996 йилдан бери GEO-NET юқоридаги соҳаларда тадқиқотлар ўтказади.