Немис компанияси Ўзбекистонда йўл ёқадаги инфратузилмани яхшилаш ишига жалб қилинади

Дата: 16:17, 23-11-2017.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – “Autobahn Tank & Rast Gruppe GmbH & Co.” немис компанияси Ўзбекистонда йўл ёқадаги инфратузилмани яхшилаш ишига жалб қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жумладан, бу масала Ўзбекистон Давлат туризм қўмитасининг раиси Азиз Абдуҳакимовнинг “Autobahn Tank & Rast Gruppe GmbH & Co.” бош менежери Ф.Бинҳардт билан Бонндаги (Германия) учрашувида кўриб чиқилди. Учрашув Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

 Давлат туризм қўмитасининг маълумотига кўра, немис ҳамкорлар уларга берилиши мумкин йўналишлар, бу йўналишлардаги қатнов, транзит автотранспортлар, енгил ва автомобиллар, автобуслар сони, трасса бўйлаб ишлаб турган АЁҚШ сони таъхлили каби ахборотларни сўраганлар.

Компания вакиллари хизмат ҳудудлари ташкил этиш учун инвестиция киритиш ёки лойиҳа ечимлари, назорат тизимлари ва бошқа ноу-хауларни маҳаллий ҳамкорларга бериш имкониятларини жойида ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрадилар.

Бунда хизмат ҳудудларида меҳмонхоналар, қурилиши яратиш жараёнида АЁҚШлари, супермаркетлар, кафелар, шунингдек, банкомат ва кўнгилочар автоматлар ўрнатиш кўзда тутилади.

Ҳамкорликнинг бир йўналиши сифатида ўзбек томонига SANIFAIR технологиясини (ёқилғи станциялари, темир йўл вокзаллари ва савдо марказларида санитар-гигиеник қисмлар) бериш масаласи муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамизки, “Autobahn Tank & Rast Gruppe GmbH & Co.” компанияси 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, йўл бўйи инфраструктураси объектларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Германиянинг етакчи компанияси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: