Немис муаллифи Тошкент меъморчилигига китоб бағишлади

Дата: 07:30, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – 7 апрелда Тошкентдаги Гёте-Институтида Тошкентнинг 1966 йилги зилзиладан кейинги меъморчилиги шаклланишига бағишланган китоб тақдим қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентдаги Гёте-Институтдан маълум қилишларича, муаллиф DOM Publishers (Германия) ноширлик уйининг ва архитектура бюроси раҳбари меъмор ва публицист Филипп Мойзердир.

“Сейсмик модернизм” номли китоб Ўзбекистон пойтахти меъморчилигида 1966 йил 26 апрелдаги кучли зилзиладан кейинги ўзгаришларни тасвирлайди.

Муаллиф Тошкентни қарама қарши ҳолатларда ифодалайди ва бунга ўша пайтдаги совет мутахассисларининг шаҳарни режалаштириш ҳақидаги тасаввурларининг меъморий амалга оширилишини мисол қилиб келтиради.

Янги китоб Филипп Мойзернинг “Панел қурилмалар эстетикаси”мувзусидаги тадқиқотлари давомидир. Муаллиф МДҲ ҳудуди, жумладан, Қозоғистон архитектурасини ўрганишда катта тажрибага эга бўлиб, бу ерларда архитектор ва публицист сифатида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: