Немис врачлари ўзбекистонлик оғир касалликларга чалинган 13 болани операция қилишди

Дата: 19:24, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Немис врачлари ўзбекистонлик оғир касалликларга чалинган 13 болани операция қилишди, деб хабар қилди Sputnik агентлигига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба.

“Операциялар “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамғармаси ва “Friedensdorf International” халқаро ҳайрия жамғармаси томонидан ташкиллаштирилди”, - деб аниқлаштиришди вазирликда.

Грант маблағлари ҳисобига туғма юз-жағ нуқсонларига эга бўлган бемор болалар, шунингдек, оёқлари ва бўйнида ортопедик касалликлари бўлган болалар операция қилинди.

Маълумот ўрнида, “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамғармаси бу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиб келади. 2002 йилдан бери Германия клиникаларида 15 ёшгача бўлган 320 ортиқ ўзбек болалари даволанишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: