Немис ёзувчиси Тошкентда ўз асарларини ўқиб беради

Дата: 17:06, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Тошкентдаги Гёте-институт июн ойида “Янги немис адабиёти” лойиҳаси дастури доирасида немис ёзувчи Кристофер Клебленинг муаллифлик ўқишлари ташкил қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқишлар немис тилида ўтказилиб, унда истаган барча қатнашиши мумкин. 

Тошкентда ёзувчи ўзининг “Кўпинча ҳаммаси жуда тез кечади” номли романидан парчалар ўқиб беради. Асарнинг бош қахрамони Альберт 19 ёшда бўлиб, етимхонада ўсган ва ўз онасини билмайди.

Кристофер Клебле 1982 йилда Мюнхенда туғилган. У Лейпцигдаги Немис адабиёт институтитутида ўқиган. Унинг “Интеграция” номли илк бадиий фильми сценарийси 2011 йилда “BR alpha” телевизион канали учун саҳналаштирилган эди.

2016 йилда муаллифнинг “Ўлмас Зальцлар оиласи” номли янги романи дунёга келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: