Непалдаги зилзила қурбонлари сони 4,3 минг кишига етди

Дата: 12:16, 28-04-2015.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Непалдаги зилзила қурбонлари сони 4,3 минг, жабрланганлар сони эса 8 минг кишига етди, деб хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Бу ерда бутун кеча 5,2 балллик ер ости силкинишлари бўлиб турган. Одамлар уч кундан бери очиқ ҳавода тунамоқдалар. Тиббий кўмак ҳам ҳудди шундай шароитларда кўрсатилмоқда. Бугун бир неча кўмак жамоаларининг келиши кутилмоқда ва босиб қолган уюмларни тозалаш ишлари давом эттирилади.

Эслатиб ўтамизки, ўтган шанба маҳаллий вақт билан 11.56 Непалда қуввати 7,9 баллик зилзила юз берган эди. Кейинчалик 6,6 баллик силкинишлар қайд этилган. UNDAC маълумотларига кўра, табиий офатдан камида 6,6 млн мамлакат фуқароси азият чеккан.

Янгилик билан ўртоқлашиш: