Непалдаги зилзила қурбонлари сони 6 минг кишидан ошди

Дата: 12:23, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Непалдаги зилзила қурбонлари сони 6 минг кишидан ошди, деб хабар беради rbc.ru.

Непалдаги вайронали зилзила қурбонлари сони 6 204 кишига етди, яна 14 минг киши турли даражадаги тан жароҳатлари олдилар, дея хабар қилади AFP. Reutersнинг сўнгги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 6 100 кишига етган.

Мамлакат бош вазири Сушил Койрала зилзила қурбонлари сони 10 минг кишига етиши мумкинлигини тхмин қилди. У ҳукумат одамларни қутқариш учун барча ишларни қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Непал молия вазири Рам Шаран Махат бузилган уй, касалхона, давлат муассасалари ва тарихий обидаларни тиклаш учун камида $2 млрд зарур бўлишини таъкидлади ва халқаро донорларни мамалкатда ёрдам беришга чақирди.

Эслатиб ўтамизки, 25 апрелда Непалда 7,8 баллик зилзила соджир бўлган эди. Унинг маркази пойтахт Катмандудан 80 км олисда бўлган. Натижада кўплаб аҳоли пунктлари, жумладан мамлакат пойтахти Катмандуда вайронагарчиликлар юз берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: