Непалдаги зилзила Ўзбекистондаги сейсмик вазиятга таъсир қилмайди

Дата: 18:04, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Непалдаги зилзила Ўзбекистондаги сейсмик вазиятга таъсир қилмайди, деб хабар қилди РИА Новостига пайшанба куни А.Г.Мавлонов номидаги Сейсмология институтида.

Шанба куни эрталаб Непалда қуввати 7,9 балллик зилзила содир бўлган эди. Унинг ортидан ҳам бир неча силкинишлар юз берди. Якшанба куни Непалда яна зилзила қайд этилди унинг кучи 6,7 баллга тенг бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра зилзила оқибатида 5,5 минг киши қурбон бўлди, 10 минг киши жабрланди.

Қирғизистон МФА Сейсмология институти директори Канатбек Абдрахматов Непал зилзиласи Марказий Осиё, хусусан, Қирғизистонда ер силкинишларини юзага келтириши мумкинлиги ҳақида баён қилди. Унинг баҳоларига кўра, ер ости силкинишлари 2015-йил охири ва 2016 йил бошида кузатилиши мумкин. У Тожикистон, Помир, Қирғизистондаги Олой водийси, Алмати яқинидаги ҳудудлар ва Ўзбекистоннинг тоғолди ерлари сейсмик хавфли ҳисобланишини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, “Бизнинг ҳисоб-китобларимиз ва прогнозларни моделлаштиришдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқин орада республикада кучли ер ости силкинишлари кузатилмайди. Ўзбекистон ҳудуди ва яқин атрофнинг сейсмик ҳолати доимий мониторинг қилинмоқда”, - деди А.Г.Мавлонов номидаги Сейсмология институтидаги манба.

Ўзбекистондаги сўнгги энг кучли зилзила 2011 йилнинг 20 июлида содир бўлган эди. Ўшанда Ташкентдан 235 километр жанубий шарқда бўлган зилзила марказида унинг кучи 6,5-7 баллни ташкил қилган эди. Андижон ва Фарғона вилоятларида 5 балл, Наманганда 4 балл, Тошкентда 5 балллик зилзила қайд этилган эди. Натижада 13 киши оламдан кўз юмган ва 80 ошиқ киши яраланган эди. Айнан ўша пайтда Қирғизистонда ҳам 8 балллик зилзила кузатилган эди.

Тошкентдаги энг вайронали зилзила 1966 йилнинг 26 апрелида содир бўлган. Натижада шаҳарнинг марказий қисми деярли тўлиқ вайрон бўлган. 70 мингдан ошиқ оилалар (300 минг атрофида киши) турар жойсиз қолган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: