«Нестле Ўзбекистон»да бош директор алмашди

Дата: 11:41, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – “Нестле Ўзбекистон” ҚКда бош директор алмашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2014 йилнинг 1 октябридан бошлаб Сергей Трацевский Филипп Горбуновнинг ўрнига таниқли компаниянинг ўзбекистондаги бўлимига раҳбар этиб тайинланди.

Маълум бўлишича, бунга қадар Трацевский 17 йил давомида “Нестле” компаниялари гуруҳида ишлаган. Горбунов эса ўз ишини компаниянинг қандолатчилик маҳсулотлари бўлимида давом эттиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: